Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Япониянинг Toshiba компанияси акциялари қиймати атом энергетикаси учун қурилмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлинмаси 4 миллиард доллар зарар кўргани ҳақидаги хабарлардан сўнг 26 фоизга пасайиб кетди. Бу ҳақда «Интерфакс» маълум қилди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Компания молиявий ёрдам сўраб Япония тараққиёт банки ва бошқа кредиторларга мурожаат қилди.  Молиявий муаммоларга тўқнаш келаётган компания капиталлашуви ўтган йил декабридан бери ярмига пасайди.

Toshiba фойда билан ишлаётган ярим ўтказгичлар бўлинмасини алоҳида компания сифатида ажратиш ва активларини сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар