Зимбабведа дафн маросимига келган 6 киши яшин уриши туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Mirror хабар бермоқда.
Ҳодиса мамлакат ғарбидаги Шимолий Матабелеленд провинциясида рўй берди. Қишлоқ аҳли қабила бошлиғининг синглисини дафн этишга тўпланганди.
Момақалдироқ бошлангач, уйни яшин урди. Уй ёниб кетди, лекин ҳеч ким жабрланмади. Кейинги яшин эса маросим иштирокчилари ёмғирдан яширинган дарахтга бориб тегди.
Табиий офат туфайли 6 киши ҳалок бўлди, 3 киши куйиш жароҳатлари олди. Уларга биринчи ёрдам кўрсатилди ва уйларига кетишга рухсат берилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)