АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ғирром ОАВларга қарши туриш учун Twitter’да саҳифа юритишга мажбур эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Twitter’да хабар ёзишни ёқтирмайман, бундан бўлак ишларим ҳам етарли. Бироқ ноҳалол ОАВ, ғирром матбуот билан иш кўришимга тўғри келади. Бу мен учун қарши туришнинг ягона усули.Трамп ижтимоий тармоқлардан фойдалангани сабабли 50 миллион кишига яқинроқ бўлиши мумкинлигини билдирди. «Шу сабабли ОАВ мен ҳақимда бўҳтон ёғдираётганида одамларга бунинг ёлғон эканлигини айтиш имконияти мавжуд», дея қўшимча қилди сайланган президент.Дональд Трампнинг Fox News телеканалига берган интервьюсидан
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)