Қутқарувчилар қор босиб қолган Rigopiano di Farindola меҳмонхонасида кўплаб ҳалок бўлганларни аниқлади. Бу ҳақда, ANSA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Қутқарувчилар раҳбари Антонио Крочеттанинг маълум қилишича, фожиа ерида ҳалок бўлганлар жуда кўп, уларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. Воқеа рўй берган пайтда бино ичида тахминан 30 киши бор эди.
Илгарироқ префектура 18 январь ҳолатига кўра Rigopiano di Farindola меҳмонхонасида 20 киши рўйхатдан ўтганини (ходимлардан ташқари) маълум қилган эди.
Изоҳ (0)