Эрон пойтахти Теҳронда жойлашган Plasco кўп қаватли биносида ёнғин келиб чиқиб, унинг юқори қаватлари қулади. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Қулаш оқибатида 30 нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлди, 75 киши жароҳат олди. Жароҳат олганларнинг 45 нафари ўт ўчирувчилардир.
Қулаш олдидан улар бинодаги ёнғинни бир неча соатдан буён ўчираётган эди.
Изоҳ (0)