YouTube’нинг EverythingApplePro канали яратувчилари шу пайтгача номаълум бўлган iOS баг ҳақида маълум қилди. Бор-йўғи учта белгидан иборат кирувчи хабар 10.1.1 дан юқори iOS версияси ўрнатилган баъзи iPhone’ларни «музлатиб қўйиш»га қодир эканлиги аниқланди, деб ёзади TJournal.
Мазкур муаммони осонлик билан ҳал қилиш мумкин бўлса-да, видео муаллифлари баг кенг тарқалиб кетиши мумкин деб хавфсирамоқда.
Иккита эможи ва битта рақамдан иборат хабарни очиш шарт эмас: хабар келиши биланоқ телефон экрани жавоб қайтармай қўяди. Шундан сўнг у қайта юкланади, бироқ фойдаланувчи «Хабарлар» иловасидан фойдалана олмай қолади.
iOS 10.1.1 версияси ўрнатилган iPhone эгалари бундай хабарлардан эҳтиёт бўлиши лозим.
Видео муаллифлари ушбу муаммони ҳал этиш усулини топди. Бунинг учун фойдаланувчи Safari дастурини очиб, «www.vincedes3.com/save.html» манзилига ўтиб, хабарлардаги саҳифани очиб, зарарли матнни ўчириши лозим.
Канал яратувчилари Apple iOS’нинг кейинги версияларида хатоликни бартараф этишига умид билдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)