Sony компанияси ёнбош ромлари минимал бўлган янги смартфонни ишлаб чиқмоқда, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У Xperia XA линейкаси давомчиси бўлиши тахмин этилмоқда.
Sony’нинг янги ромсиз смартфони ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Агар бу Xperia XA’нинг давомчиси бўлса, унда телефон ўртача нарх сегментига тегишли бўлади.
Аммо энди Sony’нинг навбатдаги телефони қандай кўринишда бўлиши маълум. У Xperia XA ва Xperia XZ’нинг минимал ён ромлар ва «ўткир» қирралардан иборат дизайнерлик ечимларини ўзлаштиради. Тасвирларда USB Type-C ҳамда наушниклар учун 3,5 мм разъёмни кўриш мумкин.
Изоҳ (0)