Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Хитой футбол ассоциациясининг легионер футболчилар сонига қўйган чекловини кескин танқид остига олди, деб хабар берди «Championat.asia».
Бундай қарорни мавсум охирида қабул қилиш керак эди. Унингдек катта ўзгаришга чемпионат стартига бир ой қолганида қўл урилмайди. Биз эски қоидалар бўйича таркиб тузиб қўйдик. Энди эса ҳаммаси ўзгарди. Биз ғафлатда қолдик.Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, бундай революцион қарор маҳаллий футболчилар савиясини сунъий кўтариш учунгина хизмат қилади. Бу йўл билан мамлакат футболи бирданига олдинга қадам ташламайди.Андре Виллаш-Боаш, «Шанхай СИПГ» бош мураббийи
Хитой футбол ассоциацияси маҳаллий ёш футболчиларга асосий урғу берилиши тарафдори бўлгани учун ҳам шундай қарорга келди, буни тўғри тушунаман. Бироқ бу футболчиларнинг нархи сунъий ошишига олиб келади. Ёш футболчилар бундай нархлар сабаб катта босим остида қолади. Буни фойдали деб ўйламайман.Маълумот учун, Хитой футбол ассоциацияси 4 март куни старт оладиган янги мавсумдан эътиборан мамлакат Супер лигасида ҳар бир клуб майдонга уч нафар легионерни тушириши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилганди. Илгари бу кўрсаткич 4 тани ташкил қилган.Андре Виллаш-Боаш, «Шанхай СИПГ» бош мураббийи
Бир қатор мураббийлар қаторида Андре Виллаш-Боаш ҳам эски қоидага кўра таркиб тузди ва жамоадаги легионерлар сонини 5 нафарга етказди: Элкесен, Халк, Оскар, Рикарду Карвалю ва Одил Аҳмедов.
Изоҳ (0)