Америкалик дипломатлар ўз мақомига кўра Россия ҳудудида ҳар қандай одамлар билан учрашиш ва саёҳат қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда АҚШнинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати раҳбари маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров америкалик дипломатлар «Калининград, Ленинград, Мурманск, Воронеж вилоятлари бўйлаб юргани… Новороссийск, Чеченистон Республикаси, Донбасс билан чегара бўйлаб, деярли ҳамма ерни — ипидан игнасигача кезиб чиққани»ни ва «жосусликдан ташқари, АҚШ элчихонаси дипломатлари бизнинг мухолифат митингларида, ҳукуматга қарши митингларда, рухсат берилмаган митингларда, шу жумладан, қиёфасини ўзгартирган ҳолда қатнашаётгани кузатилган»ини айтган эди.
«Биз ОАВларнинг вазир Лавровнинг даъволари ҳақида ёзганларини кўрдик… Умуман, айтишим мумкинки, АҚШдаги россиялик дипломатлар каби, америкалик дипломатлар ва расмий шахслар кундалик иш давомида турли одамлар билан учрашади. АҚШдаги россиялик дипломатлар каби бизнинг дипломатлар ҳам Россиядаги вазиятни тўлиқроқ ва чуқурроқ тушуниш учун стандарт дипломатик фаолият доирасида Россия Федерацияси ҳудуди бўйлаб саёҳат қилади. АҚШ ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик мамлакатлар даражасида ва халқлар даражасида давом этмоқда», — деди АҚШ элчихонаси матбуот котиби.
Изоҳ (0)