Россия яқин орада Суриядан 4 та Су-24 фронт бомбардимончиси, шунингдек, махсус тиббий отряд шифокорларини олиб чиқиб кетади. Бу ҳақда Россиянинг Суриядаги ҳарбий гуруҳи қўмондони, генерал-полковник Андрей Картаполов маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Картаполовга кўра, учувчилар ҳамда шифокорлар таркиби «бугун ва яқин кунлар мобайнида» доимий манзилига қайтади.
Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков олдинроқ мамлакатга Хмеймим авиабазасидан биринчи 6 та Су-24 етиб келгани, шунингдек, «Адмирал Кузнецов» крейсери бошчилигидаги авиаташувчи гуруҳ ва кема авиациясининг 40 дан ортиқ учиш қурилмалари қайтаётганини билдирганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)