Салфорд университети олимлари футбол бўйича Англия Премьер-лигаси (АПЛ) 2016/17 йилги мавсум якунларини билиш учун суперкомпьютерга мурожаат қилди, деб хабар берди «Sports.ru».
SAM (Sports Analytics Machine) суперкомпьютери АПЛнинг қолган барча ўйинларини ҳисоблаб чиқди ва Лондоннинг «Челси» жамоаси бошқа жамоалардан ўзиб кетиб, 7 очколик фарқ билан чемпион бўлишини тахмин қилди.
Суперкомпьютернинг ҳисоб-китоби бўйича, чемпионлик пойгасида «Тоттенҳэм» иккинчи бўлади, «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» эса бир хил очко жамғаради.
Лондоннинг яна бир жамоаси — «Арсенал» 1995/96 йилги мавсумдан буён илк бор 5-ўринга тушса, «Манчестер Юнайтед» чемпионатни олтинчи ўринда тугатади.
SAM башорат қилган АПЛнинг якуний тўлиқ жадвали қуйидагича:
Эслатиб ўтиш жоиз, Англияда 20-тур ўйинлари якунига кўра, «Челси» энг яқин таъқибчиси «Ливерпуль»дан 5 очкога илгарилаб кетиб, пешқадам бўлиб турган бўлса, 2-ўриндаги Юрген Клопп шогирларида 44 очко мавжуд.
«Тоттенҳэм» ва «Манчестер Сити» жамоалари 42 очко билан мос равишда 3—4-ўринларни бўлишиб турибди. 5-ўриндаги «Арсенал»да 41 очко мавжуд, 6-ўриндаги «Манчестер Юнайтед» эса 39 очко жамғарган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)