Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил, 12 январдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, энди нақд валютада хорижий фуқаролар ва фуқаролиги ҳамда доимий яшаш жойи бўлмаган шахслардан меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув манзилларидаги хизматлар, шунингдек, маҳаллий туроператорлар орқали хорижий шерикларнинг туристик хизматларига Ўзбекистон фуқаролари томонидан тўлов қабул қилиниши мумкин.
Бу ҳолатларда резидент ва норезидентлардан нақд хорижий валютани қабул қилиш корхона, ташкилотларнинг махсус кассаларида, белгиланган тартибда валюта тушуми инкассациясини ташкиллаган ҳолда амалга оширилади.
Қарор чоп этилган кундан бошлаб кучга кирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)