Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жанубий Корея прокуратураси Samsung вице-президенти ва амалдаги раҳбари Ли Чжэ Ённи лавозимидан четлатилган президент Пак Кин Хенинг дугонаси билан боғлиқ коррупция иши доирасида қамоққа олишга ордер берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Ли Чжэ Ён.

Ли Чжэ Ён.
Фото: EPA

Associated Press агентлигига кўра, ўтган йил декабрида қўлга олинган собиқ соғлиқни сақлаш вазири ва Миллий пенсия фонди раиси Мун Хен Пхега нисбатан ҳам расман айблов эълон қилинди. Мансабдор Samsung компаниясининг икки филиали қўшилишига оид битим қўллаб-қувватланишини таъминлаш учун фондга босим ўтказганини тан олди. Гап шундаки, Пенсия фонди ушбу филиаллар акцияларининг асосий эгаси бўлган.

Samsung амалдаги раҳбарини ҳибсга олиш масаласи кўриб чиқилиши коррупция ишини ўрганаётган махсус комиссия 13 январь куни Ли Чжэ Ённи 22 соат давомида сўроққа тутганидан сўнг маълум қилинганди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар