Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Темур Малик кўчасида «Лукойл» (Россия) компаниясининг Ўзбекистондаги илк автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси фойдаланишга топширилиш арафасида. Қурилиш ишлари якуний босқичга етди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
АЁҚШ тахтачаларида АИ-92, АИ-95 бензин маркалари ва дизель ёқилғиси кўрсатилган. Шохобча ҳудудида минимаркет ва қаҳвахона ҳам очилади.
Изоҳ (0)