«Ниҳол» мукофоти совриндори, хонанда Сайёраи Жаҳон 10 январь куни турмушга чиқди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» хабар берди.
Фарғоналик бўлган Сайёраи Жаҳон андижонлик йигитга турмушга чиқди. Тўй маросими Андижонда ўтказилди.
Маълумотларга кўра, 15 январь куни Тошкентдаги «Яккасарой» ресторанида келин-куёвнинг Тошкентда яшовчи дўстлари ва яқинлари учун тўй маросими бўлиб ўтади.
«Хонанданинг турмуш ўртоғи тадбиркор. Маълум бўлишича, тўйдан сўнг Сайёра санъатдаги фаолиятини якунлайди», — дейилади хабарда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)