Хонанда Шоҳруххон «Даракчи» газетасига берган интервьюсида 2016 йил якунлари ва 2017 йилдан умидлари ҳақида айтиб ўтди. Интервью «Darakchi.uz»да эълон қилинди.
2016 йил ҳақида
Умр «саҳифа»ларимни варақлаганда, алоҳида ёдда қоладиган йил бўлди. Концерт дастурим муваффақиятли ўтди, оила қурдим, ҳар бир куним хурсандчиликларга бой бўлди.Шоҳруххон, хонанда
2017 йил умидлари
Шу вақтгача ўйлаган режаларимга ортиғи билан эришдим. Оилам тинч, кўнглим хотиржам, ижодда ўзимни топа олдим. Лекин ҳозиргидан кўпроқ ишламоқчиман. Авваллари бир йилда зўрға битта қўшиқ ёзардим. Ҳозир илҳом парилари шу қадар тинчлик бермаётганидан, бир ойда тўртта — «Ёнингдаман», «Паризод», «Маликам», «Ўзбекистон» қўшиқларини ёздим. Ҳаммаси ўзимга шу қадар ёқяптики, қайси бирини мухлисларга тақдим этишни билолмай, ҳайронман.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Шоҳруххон, хонанда
Изоҳ (0)