Хонанда Ирода Иралиева 10 январь куни илк маротаба оналик бахтига сазовор бўлди. Бу ҳақда «Shok.uz» хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Ирода Иралиева ўғил фарзандли бўлган.
«Darakchi.uz»нинг ёзишича, хонанда бир йил аввал турмушга чиққан, бироқ Ирода Иралиева бу маълумотни ошкор қилмаган эди.
Маълумот учун, Ирода Иралиева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев билан «Мини юбка 2» дуэтини куйлаганидан сўнг машҳурликка эришган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)