Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ ҳукумати БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Муннинг акаси ва жиянини порахўрликда айблади, деб ёзади «ТАСС». Айбловлар Манхэттен туманидаги Нью-Йорк судида илгари сурилди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Reuters маълумотларига кўра, Чу Хён Пан ва Пан Ги Сан Яқин Шарқ мамлакатларидан биридаги исми ошкор этилмаётган мансабдорга пора бериш мақсадида тил бириктиришда иштирок этганликда айбланмоқда. Таъкидланишича, бунда гап Вьетнамда 800 миллион долларлик бинолар мажмуасини сотиш бўйича олди-сотдини ўз ичига олувчи схема ҳақида бормоқда.

Собиқ бош котибнинг жияни Чу Хён Пан Нью-Йоркда кўчмас мулк савдоси бўйича агент бўлиб ишлайди. Чу Хён Паннинг отаси — Пан Ги Сан Жанубий Кореянинг Keangnam Enterprises қурилиш компаниясида бош маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Тергов ҳужжатларига кўра, ушбу қурилиш компанияси Чу Хён Пандан Вьетнамдаги лойиҳа учун инвестор топишни сўраган. Маблағларни қонуний йўл билан топиш ўрнига, нью-йорклик риэлтор ва унинг отаси схема ташкил қилиб, яқин шарқлик мансабдорни унинг мамлакатидаги суверен инвестиция фонди Вьетнамдаги мажмуани сотиб олишига кўндирмоқчи бўлган.

Аммо олди-сотди амалга ошмай қолди, Keangnam Enterprises эса судга банкротлик ҳақида ариза берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар