Чекиш дунё иқтисодиётига йилига бир триллион долларга тушмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АҚШ саратон миллий институти қўшма ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради «Корреспондент.net»
Мазкур суммага соғлиқни сақлаш харажатлари ва ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар киради.
Тамаки чекиш туфайли ўлим ҳолатлари ҳозирги йилига 6 миллиондан 2030 йилга келиб 8 миллион кишига етади. Бундай ҳолатларнинг 80 фоиздан ортиғи кам ва ўрта даромадли мамлакатларда қайд этилади.Тадқиқотчиларга кўра, одамлар орасида кашандалар улуши камайганига қарамай, дунё кўламида тамаки истеъмолчилари сони ошиб бормоқда.ЖССТ ва АҚШ саратон миллий институти қўшма ҳисоботи
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)