Хитойнинг Хунань провинциясида археологлар 1,4 минг йил аввалги, икки аёл тасвири туширилган қадимий мақбарани топди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Мақбаранинг узунлиги 14, эни 2 метр бўлиб, Чэньчжоу шаҳри яқинидаги қишлоқдан топилди. Ундаги рангли тасвирларда узун юбка ва кенг ёқали либос кийган икки аёл акс этган. Олимлар мақбара 420—589 йилларда, Жанубий ва Шимолий сулолалар даврида қурилганини тахмин қилмоқда.
Аёллар сурати Хунанда топилган мақбаралардаги энг қадимий тасвирлар. Уларни Шимолий Хитойда кўриш камдан-кам насиб этади. Суратлар Хитой либоси тарихини ўрганишда ёрдам беради.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Ло Шенгьянг, олим
Изоҳ (0)