Жанубий Корея ҳукумати АҚШ ва Япониянинг КХДР сув ости кемаларига қарши ҳаракатларни машқ қилиш бўйича ҳарбий-денгиз кучларининг уч томонлама ҳарбий машғулотларини ўтказиш ҳақидаги таклифини рад этди, деб ёзади «ТАСС». Бундай ғоя декабрь ойида уч мамлакат ҳарбий идораларининг юқори мансабли вакилларининг Сеулда бўлиб ўтган маслаҳатлашувлари чоғида илгари сурилган эди.
Сув ости кемаларига қарши коллектив ҳарбий машғулотлар ғояси ноябрь ойида Токио ва Сеул ўртасида махфий ҳарбий ахборот алмашиш тўғрисида битим имзолангани муносабати билан айтилган эди.
Бироқ Сеул уч томонлама машғулотларни Жанубий Кореянинг амалдаги президенти Пак Кин Хенинг импичменти жараёни билан боғлиқ тартибсизлик фонида ўтказмасликни таклиф қилди. Токио билан янги ҳарбий битим тузилиши устида айнан у турган, аммо ҳозир Жанубий Кореяда ҳокимиятдан четлатилган Пак Кин Хе билан боғлиқ ҳеч нарса қабул қилинмаяпти.
Изоҳ (0)