Туркия алоқа вазири Аҳмет Арслан Туркияда миллий маданият ва қадриятларга мос бўлган маҳаллий қидирув тизими ва почта сервиси яратилганини маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Turkishminute нашри қайд этишича, ушбу ресурслар тез орада Google ва Gmail ўрнини эгаллайди. Арсланнинг фикрича, Туркия фойдаланувчилар маълумотларини мамлакат чегарасидан ичкарида сақлаши ва алоқа ички бозорда тўлиқ таҳлил қилинишини кафолатлаши керак.
Мансабдорнинг қўшимча қилишича, ушбу қарор мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг шахсий электрон хатлари тарқалиб кетиши муносабати билан, Американинг Gmail электрон почта хизматлари провайдерининг ишончлилиги борасида яқинда бўлиб ўтган мунозаралардан сўнг қабул қилинган.
Янги сервисларнинг номлари ошкор этилмаяпти.
Изоҳ (0)