АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама у Россия президенти Владимир Путинга кам баҳо бермаганлиги ҳақидаги фикрга қўшилмади, деб ёзади «Интерфакс». Шу билан бирга, у дезинформация ва киберҳужумларнинг замонавий дунёдаги таъсир даражаси ҳақида билмаганлигини қўшиб қўйди.
«Мен унга (Владимир Путинга) кам баҳо бермаганман деб ўйламайман. Бироқ мен ахборот даврига дезинформация, киберҳужумлар таъсир ўтказиши, бизнинг очиқ жамиятимиз, очиқ тизимларимизга таъсир ўтказиши ҳамда бизнинг демократик амалиётларимизга аралашиши даражасига кам баҳо берганман деб ўйлайман», — деди Обама ABC телекомпаниясига берган интервьюсида.
Обама, шунингдек, «республикачилар ўз ҳамюртлари демократлар бўлгани учун, уларга қараганда Путинга кўпроқ ишонч кўрсатаётгани» юзасидан хавотир билдирди.
«Биз ўзимизга Дональд Трамп билан бир жамоада эканлигимизни эслатишимиз керак. Владимир Путин бизнинг жамоамизда эмас», — деди ўз лавозимини тарк этаётган АҚШ президенти.
Изоҳ (0)