Мисрнинг Шариф Исмоил раҳбарлигидаги жорий ҳукумати таркиби яқин орада тубдан ўзгариши мумкин, деб ёзади «ТАСС» Al-Ahram газетасига таяниб.
Миср ҳукуматидаги хабардор манбалар маълумотларига кўра, 2017 йил мартигача амалдаги маҳкаманинг 13 нафардан 15 нафаргача вазирлари ўз лавозимларидан бўшатилиши мумкин. Биринчи навбатда, манбалар таъкидлашича, иқтисодий блок раҳбарлари истеъфога чиқарилади, улар мамлакатдаги вазиятни, хусусан, ўтган йилнинг ноябрида миллий валюта — Миср фунтининг эркин курси ҳақидаги қарордан сўнг нархларнинг «учиши»ни эплай олмаяпти.
Айни пайтда Миср парламентининг бир гуруҳ депутатлари мамлакат ҳукумати ва ҳар бир вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ҳақида махсус маъруза тайёрламоқда. Унинг якуний варианти депутатларга айнан 2017 йил мартида тақдим этилади.
Изоҳ (0)