Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тайваннинг Тайбэй шаҳрида 500 га яқин ўқувчи сифатсиз мактаб тушликларидан заҳарланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Шаҳар таълим департаментига кўра, Тайбэйдаги тўртта бошланғич мактаб ўқувчиларида заҳарланиш аломатлари 6 январь, жума куни пайдо бўла бошлаган.

Етти нафар болага гастроэнтерит ташхиси қўйилди, бироқ уларни касалхонага ётқизишга эҳтиёж бўлмади. Маҳаллий расмийлар ушбу ва яна 19 мактабга озиқ-овқат етказиб берувчи фирмалар фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.

Таом намуналари экспертизага юборилди, натижалар икки ҳафта давомида чиқиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар