Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Кот-д’Ивуарда маошлари оширилиши ва унвонлар олиниши соддалаштирилишини талаб қилиб исён кўтарган ҳарбий хизматчилар Буаке шаҳрига музокаралар ўтказиш учун келган мудофаа вазири Ален Ришар Донвахи бошчилигидаги ҳукумат делегациясига маъмурий бинони тарк этишга рухсат берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AFP

Фото: AFP

Олдинроқ Кот-д’Ивуар расмийлари исёнчилар билан иккинчи кундан бери давом этаётган тартибсизликларни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришгани маълум қилинганди. Мамлакат президенти Алассан Уаттара аскарлар талаби инобатга олинишини билдирди. Шунингдек, давлат раҳбари ҳарбий хизматчиларни «қабул қилинган қарорлар хотиржам шароитда бажарилиши учун казармаларга қайтиш»га чақирди.

Бироқ аввалига аскарлар Уаттаранинг сўзларига ишонмаган ва Донвахи бошчилигидаги ҳукумат делегациясига музокаралар ўтказилаётган маъмурий бинони тарк этишни ман қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар