Футбол бўйича Англия кубогининг 1/32 финал ўйинларига старт берилди ва бу босқич «Вест Ҳэм» — «Манчестер Сити» ўйини билан старт олди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида 3 та гол урган шаҳарликлар, иккинчи бўлимда лондонликларни яна икки бор ранжитишга муваффақ бўлди. Мазкур ғалаба Хосеп Гвардиола жамоасини 1/16 финалга олиб чиқди.
Беллашувда йирик ғалаба қайд этилганига қарамай, «Вест Ҳэм» қўрқинчли, «Сити» эса ёрқин футбол намойиш этди деб бўлмайди. «Футбол Кулички»нинг ўйин шарҳида айнан шундай фикрлар баён этилган. Шунчаки, беллашувда «Манчестер Сити» футболчилари имкониятлардан тўлиқ фойдаланди. «Вест Ҳэм»га эса омад кулиб боқмади.
Бугун — 7 январь куни бир қатор етакчи клублар ҳам 1/16 финал йўлида майдонга чиқиб келади. Бу босқич 9 январь санасига қадар давом этади. Бугунги беллашувлар анонси билан ботинда танишиш мумкин.
Англия кубоги 1/32 финал 6 январь, жума
«Вест Ҳэм» — «Манчестер Сити» 0:5
Голлар: Яя Туре, 33-пен (0:1). Ҳовард Нордтвейт, 41-авт (0:2). Давид Сильва, 43 (0:3). Серхио Агуэро, 50 (0:4). Жон Стоунз, 84 (0:5).«Манчестер Юнайтед» — «Ридинг» (17:30)«Болтон Уондерс» — «Кристал Пэлас» (20:00)«Эвертон» — «Лестер» (20:00)«Халл Сити» — «Суонси» (20:00)«Миллволл» — «Борнмут» (20:00)«Норвич» — «Саутгемптон» (20:00)«Сток Сити» — «Вулверҳэмптон» (20:00)«Сандерленд» — «Бёрнли» (20:00)«Уотфорд» — «Бартон Альбион» (20:00)«Вест Бромвич» — «Дерби Каунти» (20:00)«Престон» — «Арсенал» (22:30)