АҚШ чегара назорати компьютер тизимида 2 январь, душанба куни бутун мамлакат миқёсида нуқсонлар кузатилди. Бу ҳақда АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги таркибига кирувчи божхона ва чегара назорати хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Хизмат шу тариқа АҚШдаги қатор халқаро аэропортларда улкан навбатлар юзага келганлигини тасдиқлади. Бу ҳақдаги маълумотларни мамлакатга келган сайёҳлар ва хориждан қайтаётган америкаликлар ижтимоий тармоқларда, биринчи галда Twitter’да жойлаштирганди.
Мазкур хабарларга кўра, авиайўловчилар Вашингтон, Атланта ва Майами аэропортларида АҚШ чегарасини кесиб ўтаётганда кўплаб ноқулайликларга дуч келди. Майами аэропортида узоқ навбатда туриш оқибатида камида икки йўловчи ҳушидан кетди.
Хизмат вакилларининг таъкидлашича, компьютер тизими нима учун панд бергани сабаблари ҳозирча аниқланмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)