Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиянинг Ставрополь шаҳри Граческий туманида учта енгил автомобиль тўқнашиши натижасида бир киши қурбон бўлди, яна бир неча киши жабрланди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».

Фото: «Kremlinpress.com»

Фото: «Kremlinpress.com»

«Москва вақти билан 18:10 (Тошкент вақти билан 20:10)да Старомарьевка қишлоғи яқинида ВАЗ-2107 ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб, ‘Ниссан’ билан, сўнг ‘Хендай’ автомобили билан тўқнашди», — деди ўлка бўйича Давлат автомобиль инспекцияси вакили.

Унинг сўзларига кўра, автоҳалокат натижасида «Хендай»даги бир ойлик чақалоқ вафот этган, шу машинадаги иккинчи бола — 5 ёшли болакай оғир жароҳатлар билан касалхонага етказилган.

Бундан ташқари, «Ниссан» ҳайдовчиси ва икки йўловчиси, шунингдек, «Хендай» йўловчиси ҳам касалхонага келтирилган.

ЙТҲ юз берган вазият ва сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар