Россиянинг Ставрополь шаҳри Граческий туманида учта енгил автомобиль тўқнашиши натижасида бир киши қурбон бўлди, яна бир неча киши жабрланди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
«Москва вақти билан 18:10 (Тошкент вақти билан 20:10)да Старомарьевка қишлоғи яқинида ВАЗ-2107 ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб, ‘Ниссан’ билан, сўнг ‘Хендай’ автомобили билан тўқнашди», — деди ўлка бўйича Давлат автомобиль инспекцияси вакили.
Унинг сўзларига кўра, автоҳалокат натижасида «Хендай»даги бир ойлик чақалоқ вафот этган, шу машинадаги иккинчи бола — 5 ёшли болакай оғир жароҳатлар билан касалхонага етказилган.
Бундан ташқари, «Ниссан» ҳайдовчиси ва икки йўловчиси, шунингдек, «Хендай» йўловчиси ҳам касалхонага келтирилган.
ЙТҲ юз берган вазият ва сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)