Туркия қуролли кучларининг Суриядаги операцияси натижасида ИШИДнинг бир гуруҳ жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Reuters манбаларига кўра, махсус операция Ал-Боб шаҳрида ўтказилган. Унинг давомида 18 жангари ўлдирилди, яна 37 нафарига жароҳат етказилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)