Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади.
Ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифларни вилоят ҳокимига 3 хил усулда: «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки ҳокимликка ташриф буюриш орқали етказиш мумкин.
Ҳокимликнинг расмий веб-порталидаги hokim.namangan.uz веб-манзили орқали мурожаатлар онлайн тарзда қабул қилинади.
Шунингдек, мурожаатларни вилоят ҳокимлигнинг «1056» қисқа рақами ёки (0371) 200-07-22 рақамли «Ишонч телефони» орқали амалга ошириш мумкин.
Виртуал қабулхонада нафақат мурожаатлар жўнатиш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконияти яратилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)