• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Фото: Хитой чемпионатида тўп сурган ўзбекистонлик барча футболчилар

    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Россиянинг «Краснодар» клубидан Хитойнинг «Шанхай SIPG» жамоасига ўтди.

    Одил Аҳмедов Хитой чемпионатида тўп сурадиган энг машҳур ўзбекистонлик футболчи, лекин биринчиси эмас. 2009 йилдан бери Хитой футболининг олий дивизионида камида 17 нафар ўзбекистонлик тўп сурган — Одил бу борада ўн саккизинчи!

    Александр Клецков

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам жалб этилган бу ҳимоячи 2009 йили «Пахтакор»дан Хитойнинг «Жиангсу Сейнти» клубига ўтган. Бир йилдан сўнг эса «Пахтакор» уни «Тианжин Теда» жамоасига пуллаган.

    Алексей Николаев

    Фото: Championat.asia

    Фото: Championat.asia
    2009 йилги мавсум «Бунёдкор»дан бир футболчи Хитойга кетган. «Шэньчжэнь Руби» клуби ҳимоячи Алексей Николаевга қизиқиш билдирган. Бироқ унинг Узоқ Шарқдаги фаолияти ёдда қоларли чиққан эмас.

    Садриддин Абдуллаев

    Садриддин Абдуллаев — 7-рақамда. Фото: Google Images

    Садриддин Абдуллаев — 7-рақамда. Фото: Google Images
    «Пахтакор» Хитой клубларининг Ўзбекистондаги асосий футболчи етказиб берувчисидир. 2009 йил ярим ҳимоячи Садриддин Абдуллаев ҳам Чин ўлкасини айланиб келган. Айни вақтда Анзур Исмоилов ҳаракат қилаётган «Чанчунг Ятаи» Ўзбекистонни биринчи бўлиб Садриддин Абдуллаев орқали кашф этган эди.

    Зайниддин Тожиев

    Зайниддин Тожиев — 10-рақамда. Фото: Google Images

    Зайниддин Тожиев — 10-рақамда. Фото: Google Images
    «Пахтакор» Клецковни «Жиангсу Сейнти» клубига берган 2009 йилда Зайниддин Тожиевни «Тианжин Теда» клубига қўйиб юборган эди. Вақтида нафақат исми, балки ўйини сабаб франциялик Зиданга қиёсланган ҳужумчи Хитойда кўп ушланиб қолмаган.

    Фарҳод Тожиев

    Фарҳод Тожиев — 10-рақамда. Фото: Google Images

    Фарҳод Тожиев — 10-рақамда. Фото: Google Images
    «Тианжин Теда»да 2010 йили Тожиевларнинг кичиги ҳам тўп сурган. ЖЧ—2010 саралашида Қатар дарвозасига бир ўзи учта гол урган футболчи чет эл клубларининг қизиқишига сабаб бўлиши аниқ эди.

    Асқар Жадигеров

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Бир вақтлар «Андижон» клуби юраги саналган Асқар Жадигеров «Пахтакор»да пайдо бўлди. 2010 йили эса Тошкент клуби уни Хитойнинг «Нанчанг Хенгюан» жамоасига жўнатган. Жадигеров — «Хитойда ўйнаб кетолмаган ўзбекистонликлар» номли норасмий клуб аъзоларидан.

    Ислом Иномов

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Ислом Иномов ярим мавсум Хитойда ишлаган ўзбекистонлик футболчилардан яна бири. У 2010 йилнинг ярмини «Насаф»да ўтказиб, ёзда «Лиаонинг Вовин» клуби билан шартнома тузган ва Хитой чемпионатида 13 ўйинда майдонга тушган. Сўнг, 2011 йилни «Бунёдкор» футболчиси сифатида бошлаган.

    Анзур Исмоилов

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Анзур Исмоилов — Хитой чемпионатида ростмана ўйнаб кета олган ҳозирча ягона ўзбекистонлик, дейилса хато бўлмайди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси 2011 йилдан бери «Чангчун Ятаи»да ва жамоанинг асосий таркиб ўйинчисидир.

    Элдор Магдеев

    Элдор Магдеев — 20-рақамда. Фото: Google Images

    Элдор Магдеев — 20-рақамда. Фото: Google Images
    Сўнгги йилларда ўзи учун Ўзбекистондан ҳам клуб топиши қийин бўлиб қолган Элдор Магдеев 2011 йил Хитойда, «Синдао Жонун» клубида ўйнаган. Ижарадаги 11 ўйиндан сўнг, у яна «Пахтакор»га қайтган.

    Мурод Холмуҳамедов

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Сўнгги мавсумларини Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида ўтказган Мурод Холмуҳамедов Хитой клублари билан жуда мустаҳкам алоқаларга эга «Пахтакор» агентлари ёрдамида 2011 йил «Далян Шайд» аъзосига айланган эди.

    Камолиддин Тожиев

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Бир оиланинг уч вакили Хитойда тўп суриши — ажойиб ҳолат. Аввал акаси (Зайниддин Тожиев)ни, кейинроқ эса укаси (Фарҳод Тожиев)ни Тошкентдан Хитойга кузатган Камолиддин Тожиев 2011 йили ўзи сафарга отланди ва «Жиангсу Сейнти» футболчисига айланди. Хитойдаги фаолияти бир йилга ҳам етмаган ака-укаларидан фарқли равишда, ўртанча Тожиев 2013 йилга қадар легионер мақомини сақлаб қола олган.

    Азиз Ибрагимов

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Словакия ва Чехия чемпионатларида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи Азиз Ибрагимов 2011 йили Хитойга йўл олди. У «Синдао Жонун»да икки йил давомида 39 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва Хитойда нисбатан яхши ўйин кўрсатган ўзбекистонликлардан биридир.

    Егор Кримец

    Егор Кримец — 2-рақамда. Фото: Google Images

    Егор Кримец — 2-рақамда. Фото: Google Images
    Ҳозирги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий таркиб ўйинчиларидан бири ҳисобланган «Пахтакор» тарбияланувчиси 2013 йили ҳам «Бейжинг Гоан»да ижарада бўлиб қайтган эди, 2016 йили эса хитойликлар уни яна ижарага олишди — бу сафар икки йилга.

    Шавкат Муллажонов

    Шавкат Муллажонов — 3-рақамда. Фото: Google Images

    Шавкат Муллажонов — 3-рақамда. Фото: Google Images
    Ўзи учун жуда муваффақиятли кечган Осиё Кубоги—2011 дан кейин легионер футболчига айланган Шавкат Муллажонов, Яқин Шарқ мамлакатларидаги сермаҳсул фаолиятидан сўнг, 2013 йили Хитойнинг «Лиаонинг Вовин» жамоасида ҳам ёмон ўйин кўрсатмади, лекин бу мамлакатда бир йилдан ортиқ ушланиб ҳам қолмади.

    Шерзод Каримов

    Шерзод Каримов — 8-рақамда. Фото: Championat.asia

    Шерзод Каримов — 8-рақамда. Фото: Championat.asia
    Хитойда «ярим мавсумлик хизмат сафари»да бўлиб қайтган «пахтакорчилар»дан яна бири — «Синдао Жонун» сафида 2013 йил олти ўйинда майдонга тушган. Ярим ҳимоячи ҳозир ҳам «Пахтакор» аъзоси ҳисобланади.

    Артём Филипосян

    Артом Филипосян — 5-рақамда. Фото: Google Images

    Артом Филипосян — 5-рақамда. Фото: Google Images
    Маълум муддат Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам жалб этилган ҳимоячи «Бунёдкор»даги икки йиллик фаолиятидан сўнг 2014 йили ярим мавсум Хитойнинг «Лиаонинг Вовин» жамоасида ўйнаб қайтди.

    Игорь Сергеев

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Самвел Бабаян қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўзгармас «биринчи рақамли ҳужумчи»си 2016 йилнинг ёзида «Пахтакор» томонидан «Бейжинг Гоан»га ижарага берилди, декабрда эса яна Тошкент жамоасига қайтди.

    Одил Аҳмедов

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Анзур Исмоиловни ҳисобга олмаса, Хитой клублари ҳеч бир синовсиз, ўзи талабгир бўлиб сотиб олган ўзбекистонлик биринчи футболчи — Одил Аҳмедов. Бразилиялик Халк учун 55,8 миллион евро, бошқа бир бразилиялик — Оскар учун 60 миллион фунт-стерлинг тўлаган «Шанхай SIPG», норасмий хабарларга кўра, Одил Аҳмедов учун Россиянинг «Краснодар» жамоасига 7 миллион евро тўлаган.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    31.12.2016, 09:19   Изоҳ (0)   19081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Одил Аҳмедовни сотган клублар ҳеч қачон зарар кўрмаган. Футболчининг барча трансферлари — битта суратда

    30.12.2016, 19:09

    Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедовнинг Хитой клубига ўтганини рад этди

    29.12.2016, 18:56

    Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистонда йил спортчиси деб топилди ва 10 минг доллар билан тақдирланди

    28.12.2016, 21:29

    Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Манагуадаги ёқилғи қуйиш шохобчасида калтакланди

    25.12.2016, 16:52

    Криштиану Роналду Фаластинда йил одами деб тан олинди

    23.12.2016, 01:35

    «Бавария» ярим ҳимоячиси реклама деворидаги Санта-Клаусга тўп узатди

    22.12.2016, 19:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.