Англиянинг Бибери қишлоғида ҳар йили ўтказиладиган анъанавий резина ўрдакчалар пойгаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда UPI.
Рождество байрамидан сўнг ўтказиладиган мусобақага минглаб мухлислар ташриф буюрди. Барча мухлислар пойга старт оладиган кўприк ҳамда қишлоқ орқали ўтадиган дарё қирғоқларида тўпланди.
Пойганинг биринчи босқичида ўрдакларни овлашда ишлатиладиган 150 та сунъий ўрдаклар сувга ташлаб юборилди. Тадбир иштирокчилари ўзи истаган ўрдакка 10 фунт тикиши мумкин бўлди.
Ғолиб бўлган қатнашчиларга пулни хайрия қилиш учун ташкилот танлаш ҳуқуқи берилди.
Иккинчи босқичда дарё оқими бўйлаб 2 000 та сариқ резина ўрдакчалар ҳаракатни бошлади.
Мазкур босқичда иштирокчилар ўзи хоҳлаган ўрдакчага 1 фунт тикиши мумкин эди. Маррага биринчи бўлиб етиб келган 20 та ҳамда финиш чизиғини босиб ўтган охирги ўрдак эгаларида совғалар топширилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)