Россиянинг «Лукойл» компанияси персонални бошқариш ва хавфсизлик бўйича вице-президенти Анатолий Москаленко компаниядаги улушини 0,0164 фоиздан 0,0169 фоизгача кўпайтирди, дея хабар бермоқда «ТАСС» нефть компаниясига таяниб.
Олди-сотдининг жами қиймати 15 миллион 403,9 минг рублни ташкил қилди. Хусусан, Москаленко Москва биржаси ва биржадан ташқари бозорда 20—21 декабрь кунлари 4524 та акция сотиб олган.
«Лукойл»нинг энг йирик акциядорлари Вагит Алекперов (22,7%), Леонид Федун (9,8%), «Капиталъ» тузилмалари (8 фоизга яқин) ва Lukoil Investment Cyprus шўъба тузилмаси (16 фоиздан ортиқ) ҳисобланади.
Изоҳ (0)