Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигининг расмий сайтида иқтисодиёт вазирининг виртуал қабулхонаси очилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинди.
Виртуал қабулхона орқали жисмоний ҳамда юридик шахслар иқтисодиёт вазирлигига ўз аризалари, шикоятлари, таклифлари ҳамда вазирлик фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларини юбориши мумкин.
Вазирликка юборилаётган мурожаатларнинг ўз вақтида ҳамда ижобий кўриб чиқилиши учун ҳар бир масала бўйича алоҳида ва равон тилда мурожаат йўлланилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Виртуал қабулхона орқали мурожаат юборишда электрон рақамли имзо бўлиши талаб қилинмайди.
Иқтисодиёт вазирининг виртуал қабулхонаси орқали юборилган мурожаатлар Интерактив давлат хизматлари ягона портали тизими билан ишлаш сингари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)