28 декабрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда пахта йиғим-теримига мажбурлагани учун 8 нафар раҳбар маъмурий жавобгарликка тортилди. Уларнинг беш нафари таълим муассасалари директори, бири эса шифохона раҳбари.
2. АҚШ Туркиянинг ИШИДни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги айбловларини инкор қилди. Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ бошчилигидаги коалицияни ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблаган эди.
3. Кубада Фидель Кастро шарафига жамоат жойларини номлаш ман этилди. Сабаб — Кастро шахсига сиғинишнинг олдини олиш.
4. Тошкент метросидаги йўналишлар чизмаси янгиланди: Юнусободда «Файзулла Хўжаев» бекати бўлмайди.
5. Бундеслигада тўп суриш орзусидаги Одил Аҳмедов Испания, Германия ва Франция клубларидан таклифлар борлиги ҳақида айтди. Сўнгги вақтларда унга Хитой клублари фаол қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)