Ҳиндистоннинг Гоа штатида Jet Airways авиакомпанияси самолёти учиш-қўниш майдони четига чиқиб кетди. Ҳаво кемасидан эвакуация қилиш давомида 12 киши яраланди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
Ҳодиса 27 декабрь, сешанба куни Даболим халқаро аэропортида рўй берди. Мумбайга йўл олган ва бортида 154 йўловчи, 7 нафар экипаж аъзоси бўлган лайнер парвозга тайёргарлик жараёнида майдондан чиқиб кетди.
Бортда бўлганларнинг барчаси эвакуация қилинди, жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)