Ҳиндистонда бортида 161 киши бўлган йўловчи самолёти Гоа аэропортининг учиш-қўниш тасмасидан чиқиб кетиши оқибатида яраланганлар сони 15 кишига етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Илгарироқ 12 ярадор ҳақида хабар қилинган эди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Воқеанинг сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Лайнер Мумбайга учиши керак эди.
Изоҳ (0)