Таниқли актёр Матёқуб Матчонов режиссёр Иқбол Мелиқўзиевнинг «Кетаман дедимми, кетаман» номли фильмида суратга тушмоқда. Бу ҳақда фильмнинг Instagram’даги саҳифасида маълумот берилган.
Фильм сценарийси Жаҳонгир Аҳмедов томонидан ёзилган. Фильмда, Матёқубов Матчоновдан ташқари, Асқар Ҳикматов, Шаҳзода Муҳамедова, Хосият Ҳусанова каби актёр-актрисалар суратга тушмоқда.
https://www.instagram.com/p/BOIjSSJguqM/?taken-by=ketamandedimmiketaman
«Ёшларбоп комедия» дея таърифланаётган фильмнинг суратга олиш ишлари яқин вақт ичида якунига етиши кутилмоқда.
https://www.instagram.com/p/BOE7kUNAROW/?taken-by=ketamandedimmiketaman
Бир муддат озодликдан маҳрум этилган, сўнг амнистия сабаб озодликка чиққан актёр Матёқуб Матчонов аввалроқ берган интервьюсида «Жаҳонгир Аҳмедов билан ҳамкорликда суратга олинаётган фильмни якунлашимиз керак», деб айтган эди.
Бундан аввалроқ эса режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов «Супрақоқди» номли «супер-комедия» суратга олаётгани, фильмда бош ролларни Матёқуб Матчонов ва Раъно Ярашева ижро этиши ҳақида ахборот берган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)