• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Каниза эри билан ажрашиш арафасида?! Қайси эри билан?». Даврон Кабулов хонанда Канизанинг айбловлари юзасидан баёнот берди

    «Миллион» кулгу жамоаси раҳбари Даврон Кабулов хонанда Каниза (Шаҳризода Аҳмедова)нинг айбловлари ортидан баёнот билан чиқди. Facebook’да эълон қилинган баёнот матнини «Дарё», кичик таҳрирлар билан, эътиборингизга ҳавола қилади.

    Даврон Кабулов ва Каниза.

    Даврон Кабулов ва Каниза.
    Фото: «Qalampir.uz» / YouTube

    Даврон Кабулов, «Миллион» кулгу жамоаси раҳбари:

    «Миллион» жамоасининг концерти диски чиққанидан сўнг, Канизанинг турмуши бузилиш хавфи остида қолгани, хонанда чуқур изтиробда экани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган гап-сўзлар юзасидан изоҳ.

    Каниза (Шаҳризода), очиғи, сизнинг бу каби пиарчи эканлигингиз ҳақида олдин ҳам эшитгандим, аммо менга алоқаси йўқлиги учун аҳамият бермагандим. Сизга баъзи саволлар билан мурожаат қилмоқчиман.

    1. Битта концертда ҳар қандай кутилмаган гап айтилиши мумкин, аммо «Миллион»нинг концерти 7 кун 9 сеанс (!) ўтказилди. Шулардан саккизтасида иштирок этдингиз. «Саҳнада нима бўлганидан хабарим йўқ», дебсиз. Саккизта сеанс-а!

    Репетицияга ким келди, қуйиб қўйгандек сизга ўхшайдиган қиёфадошингизми? («Истиқлол» санъат саройи ходимлари, «Миллион» аъзолари гувоҳлик бера олади). Суҳбат давомида қайси расмлар муҳокама қилинишини ким билан гаплашгандим? Ўша расмларни ўзингиз Telegram орқали администраторимга ташлаб берганингиз ёдингиздан чиқдими?

    Залда телефонга суратга олиш тақиқланган эди, фақат сизнинг ёрдамчингизга сиз иштирок этган саҳна кўринишини видеога олишга рухсат бердик (монтажда буни ҳам кўрсатишим мумкин). Эртасига таассуротларингизни кулиб айтиб бердингиз. Қайси виждон билан «Хабарим йўқ!», деяпсиз?

    Шу вақтгача концертларимизда чиққан Райҳон, Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура, Жаҳонгир Позилжонов, Жасур Умировдан истаган одам сўрасин — концертдан аввал ҳар доим қўшиқчилар билан репетиция қилиб олганмиз.

    2. Концерт ўтганига уч ойдан (!) ошди. Шунча вақт давомида тўй-маросимларда сиз билан кўришдик. Нега диск чиққунига қадар ўзимга бир оғиз бу ҳақда гапирмадингиз?

    3. «Жасур Умировга ўхшаб аразлаб юрмайман, юморни тушунаман», дейишга сизни ким мажбур қилди? Дарвоқе, сизга нотўғри маълумот етказишган экан — Умиров билан дўстона муносабатлар ҳеч қачон узилмаган.

    4. Каниза эри билан ажрашиш арафасида?! Қайси эри билан? Турмуш ўртоғим 10 дақиқага дўконга чиқса ҳам мени хабардор қилади — поччамга саккиз кун давомида қаерга чиқиб кетаётганингизни айтмаганмидингиз? Нега эрингиз биз билан боғланмадилар? Бир-бирингизни оғир вазиятларда эшитишга хоҳиш бўлмаса, битта диск баҳона турмуш осон бузилса, оила асли бизгача ҳам мустаҳкам бўлмаган экан-да?

    5. «Ўзбекнаво»дан тортиб, порталгача арз қилиб, ҳамма ахборотни чиқариб бўлиб, бугун менга қўнғироқ қиляпсиз: «Гаплашиб олайлик», деб. Унгача рақамим йўқмиди?

    Ушбу саҳна кўриниши хазм қила олмаганларга «Миллион» шунчаки қизиқчиларнинг концерти эмас, шоу-дастур қилишга интилишини эслатиб ўтмоқчиман — кутилмаган диалоглар, қулоқ эшитиб ўрганмаган ҳазилларни тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма ўрганган ҳазиллар учун эса телевидениеда ҳажвий кўрсатувлар бор.

    Канизага фақат қўшиқ айттириш керак эди, деган фикрда юрганлар учун — агар фақат ашула учун бўлса, Севара Назархон ё Жаҳонгир Отажоновни таклиф қилардик. Рэпер Шоҳрухга гап йўқ, «Қўшиқ айтишга тайёрман, лекин ҳазил менга ярашмайди», деб дарҳол очиғини айтди.

    Бир пайтлар: «Каниза Шаҳзоданинг концертига кўчадан чипта сотиб олиб, расмга олиб, Instagram’га: ‘Таклиф учун раҳмат’, деб ёзиб қўйибди», дейишса ишонмагандим. «Шу қиз ўзининг администраторини қаматган», дейишганида ҳам парво қилмагандим.

    Лекин, ишончингиз комил бўлсин, бу сафаргиси ўхшамайди — бошқа адресга тушиб қолдингиз. Сизга омад, муваффақиятлар! Чин дилдан. Арзон пиарларга хушим йўқ. Ўша гап: «Миллион»га келганингиз учун ташаккур, бу ҳол бошқа такрорланмайди, деган умиддамиз.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    25.12.2016, 19:59   Изоҳ (0)   451863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ситора Фармонова «Азия Микс» жамоаси билан бирга КВН чемпиони бўлди

    24.12.2016, 20:50

    Хонанда Жаҳонгир Отажонов: Баъзилар мени фақат наша чекади, деб ўйлайди

    24.12.2016, 20:30

    Сардор Милано «Голос» лойиҳаси финалига чиқди

    24.12.2016, 15:31

    Брэд Питт собиқ турмуш ўртоғи томонидан фарзандларига оид маълумотлар ошкор қилинишини ман этишни сўради

    23.12.2016, 16:49

    Ксеронусха: Maroon 5’дан «илҳом олган» Илҳом Фармонов

    23.12.2016, 09:56

    Том Хенкс мухлисаси гаровда ғолиб чиқиши учун унинг сурати билан селфига тушди

    23.12.2016, 05:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Озарбайжон—Арманистон тинчлик келишувини олқишлади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:46

    Эксперт Ҳабиб ва Конор ўртасидаги реванш жанг нега ўтказилмаганини очиқлади

    Спорт | 9 август, 17:45

    “Калмар ўйини” қандай суратга олинган: машҳур сериалнинг яратилиш тарихи ҳақида

    Кино | 9 август, 17:40

    Ўзбекистонда иш излаш ва ходим топиш учун махсус портал яратилади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:39

    “Чақмоқ Маквин” қайтмоқда: Дисней машҳур мультфильм асосида янги сериал суратга олади

    Кино | 9 август, 16:55

    Сурхондарёда танишининг беҳаё видеоларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 16:40

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.