• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    2000 йилдан буён Ту-154 самолётлари неча марта ҳалокатга учраган?

    Бугун, 25 декабрь куни Сочи шаҳри яқинида Россия мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти қулади. Унинг бортида 92 киши — санъаткорлар, ОАВ вакиллари ва ҳарбий хизматчилар бўлиб, улар Россия ҳаво-космик кучларининг Ҳмеймимдаги авиабазасига йўл олган эди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Мазкур фожиа муносабати билан «ТАСС» агентлиги 2000 йилдан буён кузатилган Ту-154 самолётларининг қулаши билан боғлиқ ўнта воқеани эсга олди.

    2001 йилнинг 4 июлида «Владивосток Авиа» компаниясининг Ту-154М йўловчи самолёти (борт рақами — RA-85845) Екатеринбург–Иркутск–Владивосток йўналиши бўйича ДД 352 рейсини амалга ошираётганида Иркутск аэропортига қўнишга уриниш пайтида ҳалокатга учради. Бортда бўлган 145 киши — 136 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Ҳалокат сабаби — экипажда ўзаро ҳамкорликнинг бузилиши боис бошқарувнинг издан чиқиши.

    2001 йил 4 октябрида «Сибирь» (бугунги S7 Airlines бренди) авиакомпаниясининг Ту-154М (борт рақами — RA-85693) йўловчи самолёти 1812 Тель-Авив–Новосибирск рейсини амалга ошириш чоғида Қора денгиз устида, Сочидан 200 километр жануби-ғарбда ҳалокатга учради. Бортда бўлган 78 киши — 66 нафар йўловчи ва 12 экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Халқаро авиация қўмитаси тафтиши натижаларига кўра, самолётга Украинанинг С-200 зенит-ракета комплексининг ҳарбий машғулотлар чоғида учирилган ракетаси тегиб кетган. Украина фожиа учун юридик жавобгарликни расман тан олган эмас.

    2002 йил 12 февралида Эроннинг Хуррамобод шаҳри аэропортидан 20 километр нарида Iran Airtour авиакомпаниясининг IRB956 рейсини амалга ошираётган Ту-154М (борт рақами — EP-MBS) самолёти ҳалокатга учради. Теҳрондан келаётган самолёт мураккаб об-ҳаво шароитида 2773 километр баландликда Кўҳи Сафид тоғига урилди. Бортда бўлган 119 киши — 107 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди.

    2002 йил 1 июлида Боден кўли устида (Юберлинген шаҳри, Германия) авиадиспетчернинг хатоси туфайли «Башкирские авиалинии» компаниясининг (Россия) ВТС 2937 Москва–Барселона рейсини амалга ошираётган Ту-154М (борт рақами — RA-85816) йўловчи самолёти Германиянинг DHL компаниясига тегишли, Баҳрайндан Брюсселга DHX 611 юк рейсини амалга ошираётган Boeing 757-23APF (борт рақами — A9C-DHL) транспорт самолёти билан тўқнашиб кетди. Самолётлар бортида бўлган барча одам — 71 киши, шу жумладан, DHL’нинг икки учувчиси ва Россия самолётидаги 69 киши (уларнинг 52 нафари — Испанияга дам олишга кетаётган болалар) ҳалок бўлди. 2004 йил 24 февралида тўқнашган самолётларни йўналтирган авиадиспетчер Питер Нильсен ҳалокатда рафиқаси ва икки боласидан айрилган меъмор Виталий Калоев томонидан ўлдирилди.

    2006 йил 22 августида «Пулково» авиакомпаниясининг 612 Анапа–Санкт-Петербург рейсини амалга ошираётган Ту-154М (борт рақами — RA-85185) йўловчи самолёти Сухая Балка қишлоғи (Донецк вилояти, Украина) яқинида қулади. 160 йўловчи ва ўн нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди.

    2006 йил 1 сентябрда Iran Airtour авиакомпаниясининг Ту-154М (борт рақами — EM-MCF) йўловчи самолёти Эроннинг Машҳад шаҳри аэропортида қаттиқ қўнишни амалга оширди. Бандар-Аббосдан келаётган самолёт ерга текканда олд шассидаги нуқсон туфайли самолёт учиш-қўниш тасмасидан ташқарига чиқиб кетиб, олов олди. Бортда бўлган 148 кишидан (137 йўловчи ва 11 нафар экипаж аъзоси) 28 нафари ҳалок бўлди.

    2009 йилнинг 15 июль куни Эроннинг Caspian Airlines авиакомпаниясига тегишли Ту-154М (борт рақами — EP-CPG) йўловчи самолёти 7908 Теҳрон–Ереван рейси бўйлаб парвоз қилаётганида Қазвин шаҳри яқинидаги Жаннатобод қишлоғида қулади. Диспетчерлар маълумотига қараганда, самолёт баландликка кўтарилишни тўхтатиб, 270 даражага айланган ва 1,5 дақиқа давомида қулаган. Бортда бўлган 168 киши — 15 нафар экипаж аъзоси ва 153 йўловчи ҳалок бўлди. Қурбонларнинг беш нафари Арманистон фуқаролари, қолганлар эса эронликлар эди.

    2010 йил 10 апрелида Польша ҳарбий-ҳаво кучларининг Ту-154М самолёти «Смоленск–Северний» аэродромига (Россия) қўниш чоғида ҳалокатга учради. Самолёт бортида Польша президенти Лех Качиньский ҳамда Польша сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти вакиллари бор эди. Улар Катинь қурбонлари хотирасига бағишлаб ташкил этилган мотам маросимига келаётган эди. 89 йўловчи ва етти нафар экипаж аъзосидан ҳеч ким омон қолмади.

    2010 йил 4 декабрда «Дагестанские авиалинии» компаниясига тегишли, ЮХ372 Москва–Махачқалъа рейсини амалга ошираётган Ту-154М (борт рақами — RA-85744) йўловчи самолёти Москванинг «Домодедово» аэропорти учиш-қўниш тасмасидан чиқиб кетди. Бортда бўлган 171 кишидан (163 йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзоси) икки нафари ҳалок бўлди.

    2011 йил 1 январида Россиянинг Kolavia авиакомпаниясига тегишли, 348 Сургут–Москва рейси бўйича учаётган Ту-154Б-2 (борт рақами — RA-85588) йўловчи самолёти Сургут аэропортида ердан юриш пайтида олов олди. 134 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари эвакуация қилинди. Уч киши ҳалок бўлди, қирққа яқин одам яраланди. Лайнер бутунлай ёниб кетди.

    25.12.2016, 16:19   Изоҳ (0)   19582
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳалокатга учраган Ту-154 самолёти бортида Термизда туғилган дирижёр ва бастакор Валерий Халилов бўлгани маълум қилинди

    25.12.2016, 15:50

    Ту-154 нинг Қора денгизга қулаши оқибатида Доктор Лиза ҳалок бўлган. Буни унинг турмуш ўртоғи тасдиқлади (видео)

    25.12.2016, 15:50

    Аҳмад ҳожи Қодиров фонди Сурияга 80 тонна озиқ-овқат маҳсулоти жўнатди

    25.12.2016, 15:42

    Путин Ту-154 авиаҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    25.12.2016, 15:16

    Қора денгизга қулаган Ту-154 да парвоз қилган ашула ва рақс ансамбли Алеппода концерт бериши керак бўлган

    25.12.2016, 15:08

    Хавфсизлик Кенгаши Исроилдан босиб олинган ҳудудларда манзилгоҳлар барпо этишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди

    25.12.2016, 15:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пенсия ва нафақалар ошди, уй-жой олишда янги тизим, тадбиркорларга енгиллик: 1 июлдан қатор ўзгаришлар кучга кирди

    Ўзбекистон | 1 июл, 10:34

    Мбаппе “Ювентус”га қарши майдонга тушадими?

    Спорт | 1 июл, 10:27

    Болаликни ёдга солувчи эртак: “Мио, болагинам Мио” фильми актёрларининг тақдири қандай кечди?

    Лайфстайл | 1 июл, 10:27

    Трамп Сурияга қарши санкцияларни расман бекор қилди

    Дунё | 1 июл, 10:14

    Лукашенко аҳолини “ҳокимият учун дуо қилиш”га чақирди

    Дунё | 1 июл, 09:55

    Сўнгги “Ўргимчак одам” режиссёри Redditʼдаги биргина пост сабаб машҳур саҳнани ўзгартиргани ҳақида сўзлаб берди

    Кино | 1 июл, 09:45

    Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қамоққа олинди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 09:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.