Қора денгизга қулаган Ту-154 самолётида парвоз қилган Александров номидаги ашула ва рақс ансамбли аъзолари декабрь ойида Сурия қўшинлари томонидан эгалланган Алеппо шаҳрида концерт бериши керак бўлган. Бу ҳақда гуруҳ аъзоси Meduza’га маълум қилди.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги ансамбл Янги йил байрами муносабати билан Россиянинг Суриядаги Хмеймим авиабазасидаги рус ҳарбийлари олдида чиқиш қилиши кўзда тутилгани ҳақида ахборот берган эди.
Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти 25 декабрь тонгида Сочида қайта ёнилғи олганидан сўнг, Қора денгизга қулади. Самолёт Москва вилоятидаги Чкаловский аэродромидан Сурияга учаётган эди. Самолёт бортида 92 киши бўлган; дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг бари ҳалок бўлган.Йўловчиларнинг аксарияти Александров номидаги ашула ва рақс ансамбли аъзолари бўлган. Бортда, шунингдек, Россия «Биринчи канали», «NTV» ва «Звезда» телеканалларининг тасвирга олиш гуруҳлари ҳам бўлган. Россия Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, самолётда «Адолатли ёрдам» жамғармаси ижрочи директори Елизавета Глинка (Доктор Лиза) ҳам бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)