БМТ бош котиби Пан Ги Мун Хавфсизлик Кенгаши Исроил оккупация қилинган ҳудудларда манзилгоҳлар барпо этиши қораланган резолюция қабул қилинганини маъқуллайди ва Исроил ҳамда Фаластинни музокараларга қайтишга чақиради. Бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Резолюцияда босиб олинган ҳудудлар, жумладан, Шарқий Қуддусда манзилгоҳлар барпо этилиши юридик кучга эга эмаслиги ва халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланиши таъкидланган. Хавфсизлик Кенгаши Исроилдан бундай ҳаракатларни зудлик билан ва тўлиқ тўхтатиш ҳамда зиммасидаги мажбуриятларни бажаришни талаб қилди.
Исроил БМТ резолюциясини бажармоқчи эмаслигини маълум қилишга улгурди.
Изоҳ (0)