Футбол бўйича Испания Кубогининг нимчорак финал беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 1/16 финалда «Реал», «Барселона», «Атлетико» ва «Севилья» клублари ўз рақибларини йирик ҳисобларда мағлуб этганди.
Қуръага кўра, Мадриднинг «Реал» клуби нимчорак финалда «Севилья» билан тўқнаш келади. «Барселона» эса Бильбаонинг «Атлетик» клубига қарши саф тортади.
Режага кўра, 1/8 финал беллашувларининг биринчиси 4 январь куни бўлиб ўтади. Жавоб беллашувлари эса роппа-роса бир ҳафтадан кейин ташкил этилади.
Испания Кубоги 1/8 финал 4 январь, чоршанба
«Лас-Пальмас» — «Атлетико»«Алькарон» — «Кордоба»«Атлетик» — «Барселона»«Реал Мадрид» — «Севилья»«Реал Сосьедад» — «Вильярреал»«Депортиво» — «Алавес»«Валенсия» — «Сельта»«Осасуна» — «Эйбар»
Изоҳ (0)