Янги йил байрами яқинлашавергани сари ўзбек шоу-бизнеси намояндаларининг Instagram’даги саҳифалари ҳақиқий карнавал кўринишини олмоқда.
Турли телекўрсатувларнинг байрам сонларида қатнашган санъаткорлар деярли ҳар куни ўз мухлисларини бир-биридан ғаройиб фотосуратлар билан лол қолдирмоқда.
Масалан, хонанда Дилсўз куни кеча ҳамкасби Каниза билан бирга тушган суратини эълон қилди — суратдаги ҳар иккала хонанда эгнида антиқа либос.
Дилсўзнинг ёзишича, унинг устидаги либос номи «Пирожное». Бу либос «самимий дизайнер» Феруза Ғуломова томонидан тайёрланган.
Канизанинг либоси бошқа бир ширинлик — чизкейк билан боғлиқ эканини кўйлакнинг бел қисмидаги ёзувдан ҳам англаса бўлади.
Маълум бўлишича, санъаткорлар бу кўринишда «Менинг юртим» телеканалидаги «Топ-дизайнер» кўрсатувининг Янги йил сонида қатнашади.
Кўрсатувда яна кимлар ва яна қандай либослар кўрсатилиши ҳақида бошқа батафсил ахборот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)