Хитойнинг Фошань (Гуандун провинцияси) шаҳридаги видеокузатув камераси юк машинаси ҳайдовчисининг телефони муваффақиятсиз ўғирланган ҳолатни ёзиб олди. Ҳодиса тасвири LiveLeak порталида чоп этилди, деб ёзади TJournal.
Роликда ўғри юк машинаси ҳайдовчисининг машинада қолдириб кетилган телефонини ўғирлаганлигини кўриш мумкин. Шундан кейин у мопедга ўтириб, яширинишга уринади.
Кутилмаганда кадрда тунаб кетилган ҳайдовчи пайдо бўлади. У ўғри бошқариб келаётган мопед устига сакраб, уни мопеддан йиқитди. Ҳодиса оқибатлари ҳақида маълум қилинмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)