Россия, «агарда Тожикистон томони зиммасига олган мажбуриятларни бажармаса», 22 декабрдан эътиборан ушбу мамлакат билан авиаалоқани тўхтатишини айтиб таҳдид қилди. Бу ҳақда РФ транспорт вазирлиги баёнотида айтилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Тожикистон авиамаъмурияти Россиянинг ‘Ямал’ авиакомпаниясига Хўжанд–‘Жуковский’ йўналиши бўйича парвоз амалга оширишига рухсат бермаслиги ҳуқуқий асосга эга эмас», — дейилади баёнотда.
Вазирликнинг эслатишича, 2016 йил 7 декабрда Тожикистон вакиллари «Жуковский»–Душанбе ва «Жуковский»–Хўжанд йўналишлари бўйича Россия авиакомпанияларининг парвоз тартибларини қабул қилган эди. Музокараларда Россиянинг икки авиакомпанияси тилга олинган эди: «Уральские авиалинии» ва «Ямал».
Изоҳ (0)