Motor нашри 1970 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда Нью-Йорк кўчаларида ташлаб кетилган автомобилларнинг фотогалереясини тақдим қилди.
Plymouth Duster, 1974 йил
Valiant’нинг икки эшикли версияси бўлган ушбу модель 1969–1976 йилларда ишлаб чиқарилган. Plymouth Duster’нинг 16 цилиндрли ва V-симон 8 цилиндрли мотор вариантлари бўлган. Шунингдек, машина уч поғонали автоматик тезликка солиш қутиси билан жиҳозланган.Buick LeSabre, 1976 йил
Ушбу автомобиль White Tower емакхонаси олдида суратга олинган. Buick LeSabre GM концерни томонидан 1959–2005 йиллар давомида ишлаб чиқарилган.Oldsmobile Cutlass, 1975 йил
Мазкур модель 1961–1988 йилларда ишлаб чиқарилган. Кейинроқ 1997–1999 йилларда Oldsmobile Cutlass’нинг ишлаб чиқарилиши вақтинча тикланган. Суратда автомобилнинг 1970 йиллардаги кўриниши кўрсатилган.Chevrolet Impala, 1975 йил
Автомобиль 7-Авеню ва 29-кўчанинг кесишмаси олдидаги метро яқинида суратга олинган. Chevrolet Impala бир неча тўхталишлар билан ишлаб чиқарилган: 1957–1985 йиллар, 1994–1996 йиллар ҳамда 1999 йилдан бугунги кунгача. Айни вақтда General Motors Impala’нинг 10-авлодини ишлаб чиқармоқда.Buick Skylark
Ушбу машина Pat’s Hot and Cold Heroes емакхонаси олдида суратга олинган. Skylark модели илк бор 1950 йилда ишлаб чиқарилган эди. 46 йил давомида компания ушбу автомобилнинг 6 та авлодини яратди. Buick Skylark’ни ишлаб чиқариш 1998 йилда тугатилган. Унинг вориси Buick Verano бўлди.Cadillac
Автомобиль 1975 йили Hard Rock Cafe олдида суратга олинган.Ford Gran Torino Sport
Ford Gran Torino Sport 1975 йили Манхэттандаги Ист-Сайд ҳудудида суратга олинган. Gran Torino модели 1972–1976 йиллар давомида ишлаб чиқарилган. Машинанинг 4,1 дан 7,0 литргача бўлган ҳажмдаги 6 ва 8 цилиндрли мотор вариантлари бўлган.Ford Galaxie 500, 1966 йилги нусхаси
Ушбу машина 1976 йили Carz-a-Poppin автомобиль ювиш шохобчасида суратга олинган. Galaxie АҚШда 1974 йилгача ишлаб чиқарилган. Бразилияда эса Galaxie 500 1983 йилгача ишлаб чиқарилган.Oldsmobile Cutlass Supreme
Oldsmobile Cutlass Supreme Хобокендаги меҳмонхоналардан бири олдида 1975 йили суратга олинган. Модель 1965–1997 йиллар давомида ишлаб чиқарилган. Суратдаги ушбу автомобиль оиласининг учинчи авлоди кўрсатилган.Chevrolet Impala Custom Coupe, 1975 йил
Суратда Impala сериясининг 1968 йилги версияси келтирилган. Мазкур машина 425 кучли V8 двигатели билан жиҳозланган.Chevrolet Bel Air
Chevrolet Bel Air 1976 йили Хобокенда суратга олинган. Chevrolet’нинг энг машҳур моделларидан бири 1949–1980 йилларда ишлаб чиқарилган. Мазкур машинанинг 8 та авлоди яратилган. 1970 йилларда Bel Air полициячилар учун хизмат қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)