Google компанияси Fiat Chrysler Automobiles (FCA) билан ҳамкорликда Chrysler Pacifica Hybrid модели асосида ишлаб чиқилган автоматик тизимда бошқариладиган минивенни намойиш қилди. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Янги автомобиль Google’нинг шўъба корхонаси – Waymo бренди остида чиқарилади. FCA ва Google ҳайдовчисиз машиналарни яратиш борасида шу йилнинг баҳорида келишувга эришганди. Автоматик бошқариладиган тизимни бишлаштириш учун ярим йил вақт керак бўлди.
Минивенларнинг ишлаб чиқарилиши октябрь ойида бошланган эди, лекин премьерадан аввал автомобиллар қўшимча синовдан, шу жумладан, 200 соат экстремал шароитда ўтиши керак бўлди.
100 та минивендан иборат машиналарнинг дастлабки партияси 2017 йилнинг январь ойида тайёр бўлади. 2017 йил давомида ҳайдовчисиз машиналар АҚШ йўлларида синовдан ўтказилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)